Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ъамда Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси Хоразм вилоят бўлими томонидан “Энг яхши доя” кўрик танлови ташкил этилди.
Ушбу кўрик танловда 7 нафар доялар 4 та шарт бўйича ўзаро куч синашдилар. Танловда Хазорасп, Қўшкўпир, Урганч, Янгиариқ, Гурлан, Янгибозор туманларидан ва вилоят перинатал марказидан доялар иштирок этишди. Иштирокчилар ўзларини таништириш маҳорати, дояликка доир назарий, амалий билимларини намойиш қилдилар. Ўз фаолияти давомида юз берадиган вазиятларни бартараф қилишга доир саволларга жавоб қайтардилар. Танловда ўзининг билим салоҳияти ва интилувчанлиги туфайли 145 балл тўплаган вилоят перинатал маркази дояси Шаҳноза Абдуллаева биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, 139 балл билан иккинчи ўринга Янгибозор тумани акушерлик мажмуасидан Замира Пўлатова, 127 балл билан Хазорасп тумани акушерлик мажмуаси вакиласи Гули Қурбоновалар учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими томонидан ғолиблар ва иштирокчиларга эсталик совғалари тақдим этилди.