Ҳамшира – 2018

 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Республика ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят ташкилоти ҳамкорлигида “Ҳамшира – 2018” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Юртдошларимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хасталикларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкил этиш, аҳолини патронаж ва шошилинч тиббий хизмат билан қамраб олишда ҳамшираларнинг хизмати катта.

Кўрик-танлов ҳамшираларнинг бу борадаги билим ва маҳоратларини оширишга, меҳнатларини муносиб рағбатлантиришга йўналтирилган. Бу йилги кўрик-танловда 11 нафар иштирокчи ўзларининг билим ва кўникмаларини намойиш этдилар. Кўрик тан6лов 3 та босқичда амалга оширилди, 1-босқичда ҳамширалар беморларга тез тиббий ёрдам  кўрсатиш бўйича амалиёт  бўйича беллашдилар, 2-босқичда эса 12 та станция бўйича ОСКИ саволлари ва 3-босқич тезкор блиц савол жавоблар шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. Мана шу шартлардан мувоффақият билан ўта олган 11 та иштирокчининг ичидан 3 нафар ҳамшира танлаб олинди. Республика ихтисослаштиришган радиология илмий амалик тиббият маркази Хоразм филиали ҳамшираси 119 балл билан 1-ўринни Шохиста Жуманиязова, 2-ўринни 99 балл билан  Республика шошилич тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалидан Севара Матназарова, 3-ўринни 94 балл билан Гурлан тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 13 оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси  Иқболой Ҳайтимбетова қўлга киритди.

  • Бу сафарги ҳамширалар кўрик танлови жуда қизғин тарзда ташкил этилди. Ҳамширалар тиббиёт соҳасига доир амалий, назарий ва ижтимоий-сиёсий билимларини синовдан ўтказдилар. Бу кўрик танлов ҳамшираларнинг фаолиятида катта рол ўйнайди. Боиси ҳар бир иштирокчи танлов доирсида ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга эришдилар, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳамшираси Роза Аллаёрова.

Танловда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга ҳамкор ташкилотлар томонидан қимматбаҳо совғалар  топширилди. 1-ўринни қўлга киритган иштирокчи Шоҳиста Жуманиёзова “Ҳамшира – 2018” кўрик танловининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.