АКАДЕМИК САБОҚЛАРИ

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси тобора мустаҳкамланиб, энг замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда. Соҳанинг етук, билимдон, малакали мутахассислари эл-юрт саломатлигини муҳофаза қилишда, турли касалликларни олдини олиш ва даволаш борасида ютуқларга эришмоқдалар. Мамлакатимиз тараққиётини ривожлантириш юзасидан Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни изчиллик билан бажарилишини таoминлашда соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият кўрсатаётган илм-фан намояндаларининг хизматлари алоҳида бўляпти. Воҳамизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон Қаҳрамони, фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти совриндори, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази бош директори Равшан Қурбонов узоқ йиллардан буён эл соғлиги йўлида самарали ва фидоий хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аoзоларини тасдиқлаш тўғисида»ги Фармони тиббиёт йўналишида олиб борилаётган эзгу ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аoзоларининг фаолият йўналишлари бўйича вилоятимизда 2018 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси» ижроси юзасидан бўлиб ўтган мулоқотлар ва «Маҳорат дарслари» жараёнларида академик Р.Қурбонов кенг миқёсдаги ислоҳотлар, хусусан, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар сафини кенгайтириш, оилавий поликлиникалар фаолиятини янада яхшилаш, дори-дармонлар таoминотидаги муаммолар ечими, энг чекка ҳудудларда ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу борадаги муҳим вазифаларга тўхталди. Шунингдек ўз хизмат соҳаси – юрак касалликларини олдини олиш ва даволаш борасида амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталди. Хусусан, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий кардиология марказининг Хоразм вилоятидаги филиалида яратилган қулайликлар туфайли аҳолининг юрак-ишемик ва қон-томир касалликлари бўйича пойтахт Тошкентга ёки узоқ хорижий мамлакатларга бориши учун эҳтиёж қолмаётганлигини таoкидлади.

– Устозимиз, академик Равшан Қурбонов бизнинг муассасамизда ҳам бўлиб, беморлар аҳволи билан яқиндан танишди ва маслаҳатлар, тавсиялар берди. Бунинг учун миннатдормиз, – дейди Хива тиббиёт бирлашмаси кардиология бўлими мудири Азимбой Абдуллаев.

Академик билан мулоқотлар Гурлан, Қўшкўпир, Ҳазорасп, Боғот ва бошқа барча туманлада, Урганч шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Тиббиёт соҳасининг етук билимдони Равшан Қурбонов билан бирга тиббиёт фанлари доктори Нигора Сирожиддинова, профессор Темур Абдуллаев, тиббиёт фанлари номзодлари Гўзал Муллабоева, Ойбек Солаевлар ҳам учрашувларда иштирок этиб, аҳолининг тиббий ва санитария маданиятини ошириш юзасидан ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар.

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларига ташрифлар уюштирилди.

Академик Р.Қурбонов билан учрашув ва мулоқотлар келгусида тиббиёт тизимидаги фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

А.САФОЕВ.