Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида “Ўз касбининг моҳир эгалари” ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мақсадимиз меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидоийлиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг касб маҳоратини, меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган ижтимоий фаолиятига кенг йўл очиб бериш, “Устоз-шогирд” анoаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда турли соҳаларда меҳнат қилаётган тажрибали касб эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга эришиш ва бундай фидоий инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир,- дея таoкидлаб ўтди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Равшан Жабборов. Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият кўрсатаётган беш нафар тиббиёт ходими муносиб тақдирланди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали невропотолог шифокори Гулбаҳор Изюмова, Боғот туман тиббиёт бирлашмаси пулpмонолог шифокори Сайёра Сапаева, Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси “Маданият” қишлоқ врачлик пункти шифокори Мунаввар Саoдуллаева, Хива туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси Нигора Абдуллаева, Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси режали жарроҳлик бўлими шифокори Зарипбой Умаровлар “Ўз касбининг моҳир эгалари” дея эътироф қилиндилар.
– Давлатимиз томонидан соҳага жуда катта эътибор қаратилмоқда, биз ҳам шунга яраша фидоийлик кўрсатишимиз лозим. Касбимизга янада масъулият билан ёндашиб, сидқидилдан меҳнат қилиб, доимий равишда ўқиш ва изланишда бўлишимиз керак. Бугунги кун тиббиёт ходими бир қадам олдинда бўлиши талаб этилади,-дейди Гулбаҳор Изюмова.
Ўз касбининг моҳир эгалари диплом ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланди.