вписать адрес сайта
horezm.vssb@minzdav.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » РОССИЯЛИК ШИФОКОРЛАР ХОРАЗМДА БЎЛДИЛАР
17
sentabr
2020

РОССИЯЛИК ШИФОКОРЛАР ХОРАЗМДА БЎЛДИЛАР




Гуруҳ раҳбари, олий тоифали кардиолог, Люберецк вилоят шифохонаси бўлим мудири Музаффар Рахимжонович Закиров, ҳамда тиббиёт фанлари номзоди, реаниматолог-анестезиолог Владимир Александрович Кокуев, инфекционист шифокор Ольга Витальевна Хисматуллина, невропотолог шифокор Ирина Генадевна Гребенюк вилоятимизда коронавирусга қарши курашиш, беморларни даволаш борасида олиб борилаётган чора- тадбирларни юқори баҳоладилар.

Сафар давомида россиялик шифокорлар бир неча бор вилоят ҳокими, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари билан учрашиб, таассуротларини ва таклифларини билдириб бордилар.

Россиялик шифокорлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, маҳаллий ҳокимлик томонидан коронавирусга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, шу сабабли ҳудудда эпидемик вазият бошқа мамлакатларга нисбатан яхшилигини эътироф қилиб, маҳаллий шифокорлар коронавирусга қарши курашиш бўйича етарли билим ва кўникмага эга эканликларини таъкидладилар.

Меҳмонларнинг вилоятимиздагимиссияси ниҳоясига етганлиги муносабати билан кузатув маросимида вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашиб, фидокорона хизматлари ва амалий кўмаклари учун миннатдорлик билдирди.







скачать dle 12.0