вписать адрес сайта
horezm.vssb@minzdav.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » КОРОНАВИРУС - ВАҲИМАГА БЕРИЛМАЙЛИК!
15
mart
2020

КОРОНАВИРУС - ВАҲИМАГА БЕРИЛМАЙЛИК!

Коронавирус Ўзбекистонда аниқланди! Соғлиқни сақлаш вазирлиги гигиена қоидаларига амал қилиш бўйича кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб бормоқда. Санитария ва гигиена бўйича тавсияларни соҳа мутахассислари қолдирган ҳолда қуйидаги фикрларни билдирмоқчимиз.
Жамоат тартибини сақлаш ва ваҳимага берилмаслик барчамизнинг бирламчи вазифамиз бўлиши даркор.
Бундан кейин юртимизда коронавирус қандай суръатда тарқалиши аввало тартибли ҳаракат ва огоҳликка боғлиқдир.
Фавқулодда ҳолат ёки умумий карантин ҳолатлари кенг жорий этилиши эҳтимоли афсуски йўқ эмас!
Зарурат бўлмаганда йиғилиш ва тадбирлардан узоқда туриш. Керакли маҳсулотларни ҳарид қилиш бўйича оилавий бюджетимизни назоратга олиш ва кундалик юмушларни аввалдан режалаштириб, сўнгра бажариш биздан талаб этилади.
Вазиятни давлат назоратга олиши учун тегишли вазирлик идораларининг тавсиясига тўлиқ амал қилиш фуқаролик бурчимиз ҳисобланади.
Коронавирусдан кўра унинг ваҳимаси юқори бўлмаслиги керак. Ўлганлар сонига эмас балки шифо топганларга ҳам эътибор бериш тушкунликка тушмасликни англатади.
Жамоат тартибини сақлаш қолаверса уй шароитида керакли муолажаларни бажариш талаб этилади. Биламизки, коронавируснинг инкубацион даври икки ҳафтани ташкил этади. Оддий шамоллаш ёки грипп бўлиш ҳам мумкин. Соғлиқни сақлаш тизими бирданига барчани назоратга олишга ожизлик қилади. Нафақат шифохоналардаги жойлар балки шифокорлар ҳам етмаслигини барчамиз биламиз. Шундай экан ўзимиз ва оиламиз аъзоларини ҳимоя қилиш аввало Худога сўнгра бизнинг тартибли чоралар кўришимизга боғлиқдир.
Ваҳимага тушиб қолмаслик биринчи даражадаги вазифамиз бўлиши лозим. Мутахассисларнинг фикрига кўра кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш нафақат коронавирус балки бошқа касалликларни енгиб ўтишда ёрдам беришига амал қилайлик.
Ушбу юқумли касалликни давлатимиз енгиб ўтишида саросимага тушмасдан ҳаракатланиш асосий фуқаролик бурчимиздир!
Иложи бўлса аҳолини ваҳимага тушмаслиги учун мана шундай маълумотлар билан таништиринг!
















скачать dle 12.0