вписать адрес сайта
horezm.vssb@minzdav.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
05
sentabr
2019

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 4 сентябрь куни Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасидаЎзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ўқув семинари ўтказилди.


Семинарда соҳа мутахассислари томонидан ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, бу борада ечимини кутаётган долзарб муаммолар ҳақида маърузалар (презентация кўринишида) қилинди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли оилавий поликлиникалар ходимларига ахборот хавфсизлиги таъминлаш ва АКТни жорий этиш, ривожлантириш бўйича презентация ва ушбу йўналишлардаги зарур тегишли норматив ҳужжатларнинг электрон кўринишдаги тўпламлари тақдим қилинди.


скачать dle 12.0