вписать адрес сайта
horezm.vssb@minzdav.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » ПАТАНАТОМИЯ ТИББИЁТ ТАРАҚҚИЁТИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
24
fevral
2019

ПАТАНАТОМИЯ ТИББИЁТ ТАРАҚҚИЁТИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


Патологик анатомия хизмати соғлиқни сақлаш тизимининг ажралмас бир қисми ҳисобланади.  Асосан ушбу бюро  шифохоналарда касалликдан жон берган беморларни патологоанатомик жиҳатдан очиб текшириш орқали ўлим сабабини аниқлаш, касалликларни морфологик хусусиятларини ёритиб бериш, жарроҳлик ва биопсион материалларни патогистологик текшириш, айниқса,  ўсма касалликларининг хавфли, хавфсизлигини гистологик текшириш орқали аниқ ташхис қўйиш каби муҳим вазифаларни бажаради.
Патологоанатом касби инсондан кучли билим, матонат талаб қилади. Чунки инсон патологиясини билиш, унда бўладиган морфологик ва структуравий ўзгаришларни  англаб етиш инсондан энциклопедик билим, малака талаб қилади. Вилоятимизда илк бор мурдани очиб текшириш 1937 йилда шифокор И.Гусаров тамонидан амалга оширилган.
Вилоятда патологик анатомия хизматини ривожлантиришда Сотимбой Жуманиёзовнинг ўрни каттадир.  1991 йилда  вилоятда патологик анатомия бюроси ташкил килинган.  2007 йилда  Республика Патологик анатомия маркази директори академик, Ўзбекистон Қаҳрамони  М.Абдуллахўжаева ташшаббуси билан МДҲ давлатлари ўртасида биринчилардан бўлиб, республикамизнинг барча вилоятларида телемедицина тизими иш бошлади. Барча вилоятлардаги патологик анатомия бюроларига, шу жумладан Хоразм вилоят патологик анатомия бюросига  ҳам, чет элда ишлаб чиқарилган  замонавий  микроскоплар, секцион жиҳозлар, тиббий анжомлар грант лойиҳа асосида олиб келиб ўрнатилди. Ҳозирги кунда  вилоят патологик анатомия бюросида биопсиялар сони олдинги йилларга қараганда 5 баробарга ошди.   Шу билан бирга кадрлар салоҳияти ҳам ошириб борилмоқда. Бугунги кунда бюромиз шифокорларидан, 1 нафари олий тоифали, 2 нафари  1- тоифали, 2 нафари магистр даражасига эга, 4 нафари клиник ординатурани тугатган. Яна 4 нафари Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида патологик анатомиядан клиник ординатурада ўқимоқда. Малакали кадрлардан М.Ражапов, Р.Матрасулов,      О. Бобоев, С. Ражапов, Ш. Назаров,  Х.Хўжаметовлар  кўп йиллардан бери   фидокорона хизмат қилиб келмоқдалар. Вилоят  соғлиқни сақлаш бошқармасининг амалий ёрдами туфайли патологоанатомик бюро моддий техник базаси яхшиланди, патогистологик текшириш учун зарурий реактивларга маблағ бир неча баробарга оширилди. Бугунги кунда бюро иш фаолияти илмий ишлар билан бирга йўлга қўйилган, асосан сепсис, куйиш касалликларида иммун тизими патоморфологик ўзгаришлар  бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. 4 та услубий қўлланма ва бир нечта илмий мақолалар республикамиз тиббиёт журналларида чоп этилган. Патологоанатомик  бюро  Урганч  шаҳрининг  ҳамма  даволаш-профилактика  муассасаларига,  Урганч тумани  марказий   шифохонасига  мурдаларни  текшириш  бўйича  ва  вилоятдаги  барча  муассасаларга  операция  ва   биопсия  материалларини  текшириш  бўйича  хизмат  кўрсатади.  Вилоят  буйича  11 та  патологоанатомик  бўлимлар  бўлиб, шулардан 1 таси Урганч  шаҳрида  марказлаштирилган,  Боғот туман тиббиет бирлашмаси бўлими махсус қурилган ва таъмирланган, Хива, Шовот туман бўлими 2017 йил янгидан қурилди. Қўшкўпир, Гурлан  туман тиббиёт бирлашмалари бўлимлари мослаштирилган бинода, Ҳазорасп,   Янгибозортуманлар ва  Питнак шаҳар тиббиёт бирлашмалари бўлимлари шакллантирилган бинода  жойлашган. Бюрода катталар, болалар ва инфекцион патология бўлимлари мавжуд бўлиб,  секцион зал, лаборатория, музлатгич хонаси, врачлар учун алоҳида хоналардан ташкил топган. Келгусида бюрода гистологик сканер, иммуногистохимик текширишларни йўлга қўймоқдамиз.скачать dle 12.0