вписать адрес сайта
horezm.vssb@minzdav.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » Аёл соғлом бўлса, келажагимиз эгалари саломат ўсиб-улғаяди
24
fevral
2019

Аёл соғлом бўлса, келажагимиз эгалари саломат ўсиб-улғаяди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 549-сонли буйруғига асосан, вилоятимизда 17 сентябрдан 20 октябргача “Соғлом аёл ойлиги” ўтказилди. Ушбу ойликдан мақсад тиббиётинг муҳим ютуқларидан ҳар бир инсонни баҳраманд этиш, ўсмир қизлар ва фертил ёшидаги аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришдир.
Аёлни жамият кўзгуси, дейишади, Бинобарин аёл саломатлиги жамият саломатлигига дахл қилади. Шу боис хотин-қизларнинг саломатлигини асраб-авайлаш катта аҳамиятга эгадир. Бу борада давлатимиз томонидан қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Соғлиқни сақлаш ходимлари ташкил қилаётган тиббий кўриклар ҳам  хусусан,  аёллар ва қизларнинг саломатлигида муҳим рол ўйнайди. Аёл саломат экан, ундан туғилажак фарзандлар соғлом ўсиб-улғайишади.   Хотин-қизлар учун ташкил этилган ушбу тиббий кўрикларни сифатли ташкил қилишда нафақат шифокор ва ҳамширалар, балки кўрикка жалб қилинган аёллар ҳам  масoулият билан ёндашаётганлиги қувонарлидир.  Ўз соғлиғига эoтибор қаратган ҳар бир аёл белгиланган муддатда тиббий кўриклардан ўтиш учун навбатда ҳозир.
-Поликлиникамиздан патронаж ҳамшираси келиб, келиним ва қизларимни тиббий кўрикдан ўтиши лозимлигини тайинлади,-дейди янгибозорлик Раҳима Султонмуродова. -Қизимнинг хайз кўришида бироз муаммолар бор эди, болалар гинекологидан кўрикдан ўтиб, керакли тавсияларни олдик.  Тўғрисини айтсам безарурат қачон қизимни тиббий кўрикка олиб келганимни эслолмайман. Биз оддийгина деб ҳисоблайдиган бу каби нуқсонлар келажакда катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин экан. Келажакда қизим ҳам она бўлади, албатта ҳаммамизга соғлом неваралар ва фарзандимиз саломатлиги зарур. Шу тиббий кўрик баҳона қизимни саломатлигидан бохабар бўлдим.
Тиббий кўрик давомида фертил ёшидаги  аёллар ва ўсмир қизларда  аниқланган касалликларни  бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Барча турдаги лаборатор таҳлиллари, ЭКГ ва УЗИ текширувлари ўтказилмоқда, ўсмир қизларга болалар гинекологи, аёлларга акушер-гинекологлар бириктирилган.
–      Республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси  билан ўтказилаётган ушбу “Соғлом аёл ойлиги”да бу сафар  асосан фертил ёшидаги аёллар ва ўсмир қизлар қамраб олинди, -дейди  вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Қудрат Жуманиёзов. –  Тиббий кўрикни юқори савияда ташкил этиш мақсадида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят шифохоналари, республика илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртларидан олимлар, малакали шифокорлар ҳамда патронаж ҳамширалар жалб этилди. Ойлик доирасида 493779 нафар фертил ёшдаги аёллар  қамраб олинди.  Шунингдек, аёллар ўртасида репродуктив саломатликни асраш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, бехатар оналик, ўсмир қизлар ўртасида учрайдиган тиббий муаммоларнинг олдини олиш борасида мулоқот ва суҳбатлар ҳам  уюштирилди.
Ушбу ойликни самарали, аниқ ва тизимли ўтказиш мақсадида ҳар бир умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамширага ўз ҳудудидаги туғруқ ёшидаги аёлларни қайта хатловдан ўтказиш, уларни аниқ режа асосида тиббий кўрикка чақириш тавсия этилди. Вақти белгиланган чақириқ варақалари патронаж ҳамшира ва “Саломатлик мактаби” аъзоси томонидан ҳар бир аёлга шахсан тақдим этилди ва кўрикдан бир кун олдин, аёлга яна бир бор эслатилди. Тиббий кўрикка аёллар тартиб билан, режа асосида “Саломатлик мактаби” фаоллари ёрдамида олиб чиқилди. Қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва шаҳар оилавий поликлиникалари, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий кўрикда зарур бўладиган барча           асбоб-анжомлар тайёрлаб қўйилди.     Мактаб, коллеж ва лицейларда ҳам тиббий кўрик ва соғломлаштириш акциялари ташкил этилди.
-Олиб бораётган тарғибот тадбирларимиз натижасида сингилларимиз ва қизларимизнинг ўз саломатликларига эътибори  ортаётганидан мамнунмиз. Туманимизда ҳам тиббий кўрикни самарали ташкил этиш учун барча керакли тиббий буюмлар тахт қилиб қўйилди. Тиббий кўриклар жараёнида аниқланган касалликлар амбулатор ва стационар шароитда даволанади. Ихтисослашган тиббий ёрдамга муҳтожларни республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг вилоятимиздаги филиалларида соғломлаштириш режалаштирилган. Туманимизда жами 23663 нафар фертил ёшидаги аёллар бўлиб, уларнинг етти минг нафардан ортиғи тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди Янгибозор тумани  бош акушер-гинекологи Меҳрибон Ваисова.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш борасидаги қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш мақсадида тиббиёт масканларида амалга оширилаётган ушбу чора тадбирлардан опа-сингилларимиз мамнун бўлишдискачать dle 12.0