вписать адрес сайта
horezm.vssb@minzdav.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » САЛОМАТЛИК ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ
24
fevral
2019

САЛОМАТЛИК ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ


Амир Темур  номидаги маданият ва истироҳат боғида саломатликни тарғибот қилиш кунлари бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳридан келган малакали мутахассислар билан бир қаторда вилоятдаги тиббий муассасаларда фаолият юритаётган тажрибали шифокорлар қатнашиб, аҳолини чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказишди. Маданият ва истироҳат боғида ҳозирланган   павилpонда хирургия, неврология, урология, кардиология, травматология, педиатрия, акушер-гинекология, офталмология йўналишларидаги етук мутахассислар кўриги ўтказилиб,  УТТ, ЭКГ аппаратлари ҳамда лаборатория текширувларини ташкил этиш учун ҳам керакли шароитлар яратилди.
Шунингдек, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ёши улуғ инсонлар ва ногиронларнинг ҳолидан хабар олиниб, улар уй шароитида тиббий кўрикдан ўтказилди. Стационар шароитда даволанишга муҳтож деб топилганларга вилоят ва республика тасарруфидаги тиббиёт муассасаларига йўлланмалар ажратилди. Тадбир давомида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ҳосил қилиш, турли касалликларнинг олдини олиш ва тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот материаллари тарқатилди.
Саломатликни тарғибот қилиш кунлари барча туман ва шаҳар марказларида ҳам ташкил этилиб, кенг жамоатчилик жалб этилди.
-Аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган ушбу икки кунлик тарғибот тадбирида аҳолига тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди, – дейди жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институти вилоят бўлинмаси раҳбари Қўшназар Назаров.скачать dle 12.0