вписать адрес сайта
horezm.vssb@minzdav.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » “ТЕЗКОР АЛОҚА” ТАРМОҒИ ХИЗМАТИНГИЗДА
24
fevral
2019

“ТЕЗКОР АЛОҚА” ТАРМОҒИ ХИЗМАТИНГИЗДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 1003 -“тезкор алоқа” тармоғи тизими, қизлар саломатлиги марказлари, “Аёллар маслаҳатхоналари” Хоразм вилоятида ҳам ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад  ҳомиладорликка қадар, ҳомиладорлик даврида ҳамда туғруқдан кейинги даврда малакали акушерлик-гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатиш ҳамда  ҳудуд аҳолисининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва оилани ривожлантириш орқали она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишдан иборатдир.
Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, “Тезкор алоқа” тармоғи, бу куну тун фаолият кўрсатувчи алоқа тизими ҳисобланиб, “Ишонч телефони”(1003) тармоғи таркибига киритилиб, айни пайтда вилоят  перинатал марказида, шунингдек вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ишга туширилган. Ушбу “Тезкор алоқа”нинг асосий мақсади мурожаатларга кўра реал вақт режимида сифатли тиббий маслаҳат бериш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, оила қуришни режалаштириш, контрацепция усуллари ва жинсий йўллар орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш бўйича, жинсий тарбия муаммолари юзасидан қизлар ва аёлларга маслаҳатлар бериш, репродуктив саломатлик ва жинсий тарбия юзасидан аҳоли билими ва маданиятини оширишдан иборатдир. Юқорида амалга оширилаётган ишларнинг барчаси республикада аёллар, болалар ҳамда ўсмир қизларга самарали акушер-гинекологик хизмат, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада оширишга қаратилган. Вилоят бўйлаб туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаларда иш бошлаган “Аёллар маслаҳатхоналари”, “Қизлар саломатлиги” бўлими фаолияти хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилишда  ўрни ниҳоятда катта.скачать dle 12.0