вписать адрес сайта
horezm.vssb@minzdav.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли бўлади
18
sentabr
2019

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли бўлади



O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Она ва бола саломатлиги – соғлом келажак гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош акушер-гинекологи Севара Жуманиязова вилоятда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болалик муҳофазасини такомиллаштириш, ирсий касалликларнинг, ногиронликнинг олдини олиш, пировардида ҳар томонлама етук авлодни камолга етказиш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.   

“Бугунги тадбирга ҳудудимизга тажрибали шифокор келганини эшитиб келдик, – дейди “Дўстлик” кўчаси, 41-хонадонда яшовчи Г.Шокирова. – Чунки ҳар бир она ҳомиладорликдан олдин аввало саломатлигини мустаҳкамлаши, тиббий ва психологик жиҳатдан ўзини шу жараёнга тайёрлаши керак”.

Тадбир давомида хотин-қизлар бепуштлик, камқонлик ва гинекологик касалликлар бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

скачать dle 12.0