вписать адрес сайта
horezm.vssb@minzdav.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » Шифокор икки томонлама пневмония оқибатида вафот этган
21
sentabr
2020

Шифокор икки томонлама пневмония оқибатида вафот этган

Шифокор икки томонлама пневмония оқибатида вафот этган

      Ижтимоий тармоқларда хивалик шифокор Бахтиёр Қличевнинг коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Уларда Бахтиёр Қиличев коронавирус пандемияси бошланганидан буён беморларни даволаш билан шуғулланиб келгани, август ойида эса ўзи ҳам коронавирус юқтириб олгани айтилган.
      1954 йилда туғилган, олий тоифали шифокор Бахтиёр Қличев Хива туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
      Хива туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 5 августдаги 168-сонли буйруғи асосида бирлашма терапия бўлими негизида провизор бўлим ташкил қилинган. Бироқ, Бахтиёр Қличев 60 ёшдан ошганлиги сабабли карантин муассасасига жалб қилинмаган.
      2020 йил 26 августда Бахтиёр Қличев уй шароитида олган муолажалар самара бермаганлиги оқибатида оғир аҳволда Хива туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Мутахассисларнинг хулосалари асосида 27 августда Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси негизида ташкил қилинган карантин шифохонасининг реанимация бўлимига ўтказилган. Бахтиёр Қличев коронавирусга гумон қилинган, аммо ПЗР текширувида коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган. Бемор касалхонадан ташқари икки томонлама вирус-бактериал пневмония, НЕIII даражаси, гипоксик полиорган етишмовчилиги билан асоратланган.
Даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган, лекин асосий касаллик асоратлари ҳисобига 4 сентябрда беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай биологик ўлим қайд этилган.
      Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
      Марҳумнинг руҳига ҳурмат бажо қилган ҳолда тасдиқланмаган ахборотларни тарқатмасликни сўраймиз.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматискачать dle 12.0